АҚШнинг Кливленд шаҳрида яшовчи қора танлилар икки нафар афроамерикаликнинг ўлимида гумон қилинган полициячининг оқланишига қарши намойиш ўтказишди. Бу ҳақда Ассошетед Пресс хабар берди.

Намойишчилар шаҳардаги шоссени тўсиб қўйишган ва йўлда икки томонлама ҳаракатнинг ҳам тўхтаб қолишига сабаб бўлишган.

Намойишчилар шаҳар марказидаги суд биносини ҳам ўраб олишган.