“Ливерпуль” жамоаси Англия Премьер-Лигасининг сўнгги турида меҳмонда “Сток Сити”дан 6:1 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Мерсисайдликлар сафида ягона голни мавсум тугагач клубни тарк этаётган Стивен Жеррард киритди. 34 ёшли Стиви Жи учун бу гол унинг АПЛдаги 120-чи голи бўлди.

Ажабланарлиси, «Ливерпуль» 1-таймнинг ўзидаёқ 5 та тўп ўтказиб юборди ҳамда АПЛ тарихида танаффусгача 3 тадан кўп тўп ўтказиб юборган илк жамоага айланди.

“Челси” ўз майдонида “Сандерленд”ни 3:1 ҳисобида ютди. Лондонликлар «Манчестер Юнайтед» (1753 тўп) ва «Арсенал» (1556 тўп)дан кейин АПЛда 1500 та тўп кирита олган 3-жамоа бўла олдилар. “Арсенал” ўз майдонида “Вест Бромвич” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди, “канонирлар” сафида Тео Уолкотт хет-трик амалга оширди.

“Манчестер Сити” ўз майдонида “Саутгемптон”ни 2:0 ҳисобида, “Кристал Пэлас” эса “Суонси Сити”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.