«Ливерпуль» Стерлинг учун 60 млн фунт нарх белгилади

Спорт 24 Май 2015 683

"Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячи Раҳим Стерлингнинг трансфер нархини эълон қилди.

"Мерсисайдликлар" раҳбарияти агар Стерлинг уни қўйиб юборишларини қатъиян талаб қилаверадиган бўлса, уни 60 миллион фунт эвазига сотиб юборишга тайёр.

20 ёшли футболчи бу фикридан қайтмоқчи эмаслигини, жамоа спорт директори Иэн Эйр билан суҳбат давомида ҳам айтиб ўтган.

Маълумот учун, Стерлингга “Манчестер Сити”, ”Арсенал” ҳамда ”Челси” жамоалари даъвогарлик қилишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар