Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Янги Зеландияга жўнаб кетганди.

ЎФФ расмий твиттери хабар қилишича, ёшлар терма жамоаcи Янги Зеландия пойтахти Веллингтон шаҳрида мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Панама U-20  термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказган.

“Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Веллингтонда Панамага қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради”, - дейилади хабарда.