Москвада Ангар кўчасидан Коровин шоссесига кетаётган ГАЗель-музлатгич юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни қўлдан чиқариб, йўл четида турган бошқа “ГАЗел”га бориб урилган, у ўз навбатида олинган зарбадан олдида турган Nissan Primera автомобилига урилган.

ЙТҲ сабабчиси ГАЗели ён бошга йиқилиб, яна битта ВАЗ-21099 машинасини туртиб юборган. Тўқнашув сабабчиси Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиқди. Аниқланишича, у қаттиқ маст ҳолатида бўлган ҳамда тўқнашув пайтида ҳайдовчиси кабинасидан отилиб чиқиб кетган.

ЙТҲ сабабчиси жонлантириш бўлимига ётқазилган ва шифокорларнинг таъкидлашича, унинг аҳволи оғир қолмоқда. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар тўқнашув жойида тўкилиб кетган ёқилғини сув билан ювиб ташлашларига тўғри келган.