Кливленд полицияси икки нафар афроамерикаликнинг қотиллигида гумон қилинаётган полициячига суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилгандан кейин рўй берган норозилик намойишларининг 71 иштирокчисини ҳибсга олди.

Полиция бошлиғининг айтишича, ҳибсга олишлар тинч ўтаётган намойиш хавфли тус олишни бошлагандан кейин амалга оширилган.

Шу билан бирга, полиция қонун чегарасидан четга чиқмаётган намойишчиларга ўз миннатдорчилигини билдирди.