Польшада 24 майда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларининг 2-босқичида 17,4 фоиз сайловчилар овоз бериб бўлишди. Бу ҳақда Польша Давлат сайлов комиссия маълум қилди.

Сайлов комиссиясининг ҳисоб-китобларига кўра, сайловнинг илк 5 соати давомида 30 млн овоз берувчидан 5 млн дан кўпроғи овоз бериб бўлган.

Маҳаллий вақт билан соат 21:00 да сайлов участкалари ёпилгандан кейин ОАВлар дастлабки натижаларни эълон қилишади.

Энг олий давлат лавозимига номзодлар – амалдаги президент Бронислав Коморовский ва “Қонун ва адолат” мухолиф партияси аъзоси Анжей Дуданинг сайловдан олдинги кунлардаги рейтинглари деярли бир хил бўлган. Мутахассисларнинг фикрича, ғолиб билан мағлуб орасидаги тавофут жуда кичик қийматни ташкил қилиши мумкин.

Сайлов натижалари расман душанба куни кечки пайт ёки сешанба куни эрталаб маълум қилиниши айтилмоқда.