Россия президенти Владимир Путин “Евровидение” мусиқа танловида 2-ўринни эгаллаган россиялик хонанда Полина Гагаринани эришган “ажойиб натижа”си билан табриклади.

Полина Гагарина номига юборилган табрикнома Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг твиттердаги микроблогида чоп этилди.

Хабарда Россия президенти “Евровидение”нинг финал босқичини томоша қилганини ва Гагаринанинг эришган муваффақияти “ажойиб натижа” эканлигини маълум қилди.

“Владимир Путин: Полина Гагарина табриклайман. Иккинчи ўрин ажойиб натижа. Мен ҳаммасини кўрдим

— Дмитрий Песков (@putin_24) 23 май 2015