22 май куни Саудия Арабистони ҳудудидаги шиалар масжидида жума намози вақтида ўзини портлатиб юборган террорчининг шахси аниқланди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берган.

"Текширувлар давомида 22 май куни Эл-Катиф вилоятидаги Эл-Кодейх туманида жойлашган имом Али номидаги шиалар масжидида ўзини портлатиб юборган жангарилар вакилининг кимлиги аниқланди. У Солиҳ ибн Абдул Раҳмон ал-Кашами исмли ёш талаба бўлган", дейлади хабарда.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича бу йигит "ИШИД" билан ҳамкорлик қилишда гумонланиб, қидирувда бўлган.