Саудия Арабистони Яман билан чегарадаги ўз қўшинлари сафида олий даражадаги тайёргарлик киритилишини эълон қилди. Бу ҳақда 24 май куни Sky News Arabia телеканали хабар берди.

Саудия Арабистонининг бундай қадам қўйишига “чегара олди ҳудудида вазиятнинг кескинлашгани ва Яман томонидан қироллик ҳудудининг ўққа тутилиш ҳолатлари кўпайгани” сабаб бўлган.

26 март кунидан бошлаб қироллик Ҳарбий-ҳаво кучлари ўз иттифоқдошлари билан бирга Яманнинг бир қисми устидан назорат ўрнатган хусийчиларнинг жойлашган ўринларига авиазарбалар бериб келмоқда.

Ўтган давр ичида иккала давлат чегаралари яқинида чегаранинг иккала томонидаги аҳоли пунктларининг ўққа тутилиши ҳолатлари юз берди. Оқибатда бир неча киши, жумладан қироллик армияси ҳарбийлари ҳалок бўлди. Бироқ томонлар очиқчасига ҳарбий тўқнашувга киришмаганлар.