«Халл Сити» чемпионшипга тушиб кетди, “Ньюкасл” АПЛда қолди

Спорт 24 Май 2015 803

Футбол бўйича Англия чемпионатида “Халл Сити” жамоаси мавсум якунига кўра Премьер-лигани тарк этадиган бўлди. “Йўлбарслар” сўнгги турда “Манчестер Юнайтед”ни юта олмадилар (0:0) ва 18-ўринни эгаллаган ҳолда қуйи дивизион –Чемпионшипга тушиб кетдилар.

“Ньюкасл” жамоаси “Вест Хэм” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, 15-ўринга кўтарилиб олди ҳамда Англия олий дивизионида ўз ўрнини сақлаб қолди.

Шунингдек, “Бернли” ва “КПР” жамоалари ҳам Премьер-лигани тарк этдилар.

Кўпроқ янгиликлар