Испания чемпионатининг 38-турида "Барселона" ўз уйида "Депортиво"га қарши майдонга тушди. 

Мезбонлар ярим ҳимоячиси Хави "Ноу Камп" стадионида "Барселона" таркибидаги сўнгги учрашувини ўтказди. 

Футболчи жорий мавсум тугагач, Қатарнинг "Ал Садд" жамоаси таркибига ўтишини маълум қилган эди.

Учрашувдан сўнг Хави ўзининг хайрлашув сўзларида Чемпионлар лигасидаги ғалабани "Ноу Камп"да мухлислар билан нишонлашини айтди. 

"Барчаси учун сизларга катта раҳмат. Мен бугун дунёдаги энг бахтли инсонман. Мен бу ерда 17 йил тўп сурдим. Бу дунёнинг энг яхши клуби. Бизга яна икки кубок - Испания кубоги ҳамда Чемпионлар лигаси кубоги зарур. Чемпионлар лигасидаги ғалабани шу ерда, "Ноу Камп"да сизлар билан бирга нишонлаймиз.

Оиламга, турмуш ўртоғимга, дўстларимга, шунингдек, бугун "Ноу Камп"га ташриф буюрган барчага чексиз миннатдорчилигимни билдираман", – деди Хави.