"Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Жек Уилшир ўзини бошқа жамоада тасаввур ҳам қила олмаслигини айтиб ўтди.

“Агар “Арсенал” мени сотишга қарор қилса, хафа бўламан. Мен жамоа учун фойдали футболчига айланмоқчиман. Агар фойдасиз футболчига айланиб қолсам, бу мен учун жуда оғир.

Ўзимни бошқа жамоада тасаввур қилолмайман. Бир пайтлар “Болтон”да ижарада тўп сурганман, ўшанда жуда қийналганман”, - дейди Уилшир.

Маълумот учун, Уилшир жорий мавсумда жароҳатлар туфайли атиги 20та ўйинда майдонга тушди ҳамда бир гол ва бир голли узатмани амалга оширди.

Бироз олдинроқ, бу футболчининг хизматларига "Манчестер Сити" жамоаси томонидан қизиқиш мавжудлиги хабар қилинганди.