АҚШ вице-президенти Жо Байден АҚШ Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари олдида нутқ сўзлаётган пайтда битирувчилардан аксарияти ухлаб қолган. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар бермоқда.

“Вице-президент бугун Ҳарбий-денгиз академияси битирувчилари олдида нутқ сўзлади, бироқ ҳамма ҳам унга эътибор бермади”, деб ёзмоқда газета.

Фотосураткашлар нутқ давомида ухлаб қолган бир неча нафар битирувчини суратга олишга муваффақ бўлишган.