Никосия шаҳрининг “АПОЭЛ” футбол жамоаси Кипр чемпионатининг сўнгги 32-турида меҳмонда “Эрмис” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, 24-маротаба мамлакат чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Аввалроқ “АПОЭЛ” Кипр Кубоги финалида “АЕЛ” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа жамоа ушбу мавсумда “олтин дублни” амалга оширишга муваффақ бўлди.