Аленичев Москванинг “Спартак” клуби бош мураббийи лавозимига асосий номзод саналмоқда

Спорт 25 Май 2015 634

Москванинг “Спартак” футбол клуби раҳбарияти Туланинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Дмитрий Аленичевни клуб бош мураббийи лавозимига асосий номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бир-бири билан боғлиқ бўлмаган бир нечта манба хабар берди.

“Аленичев – бош мураббий лавозимига асосий номзод. Унинг номзодини клуб президенти лавозимини эгаллаши мумкин бўлган Олег Романцев қўллаб-қувватламоқда”, деб айтди манбалардан бири.

Клубнинг ҳозирги бош мураббийи Мурод Якин жорий мавсум тугагач клубни тарк этади. Бу “Спартак”нинг қониқарсиз натижалари билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳозирда “Спартак” Россия чемпионатида 29 та ўйинда 43 очко жамғариб, 6-ўринни эгалламоқда. Клуб кейинги мавсумда ўтказиладиган екрокубок мусобақаларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлди. Якин билан амалдаги шартнома 2016 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ҳозирча “Спартак” Аленичевга расмий таклиф билдирмаган. Аввалроқ “Арсенал” президенти Петр Кошельников Аленичев бу борада аниқ таклифларга эга эмаслигини айтган эди. Шу билан бирга, агар мураббийга ўз олдига Россия чемпионатида юқори вазифаларни қўювчи жамоадан таклиф билдирилса, у Аленичевни жамоада олиб қолишга уринмаслигини айтган.

Маълумот учун, Аленичев футболчи сифатида 1994-1998 ва 2004-2006 йиллар мобайнида “Спартак” сафида тўп сурган. 1997 йилда у Россиянинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. Унинг мураббийлиги остида “Арсенал” клуби ҳаваскорлар лигасидан 2-дивизионга, ундан Миллий футбол лигасига кўтарилган ҳамда 2014 йилда эса ўз тарихида биринчи марта Россиянинг олий лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Жорий мавсумда Аленичев жамоаси мусобақа жадвалида 29 та ўйиндан 25 очко тўплаб, охирги 16-ўринни эгаллаб турибди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар