Россиянинг АЛРОС гуруҳи ходимлари 78.02 каратли олмос қазиб олди. Компания мутахассислари уни тахминан 600 минг долларга баҳоламоқда.
Тош қирраларининг ўлчовлари 28,5×28,4×24,2 мм ни ташкил этади. Матбуот хабарномасида таъкидланишича, тош шаффоф, сариқ-яшил жилога эга, шунингдек, икки қиррасида кичик техноген нуқсонлар бор.
Олмос “Мир” олмос конидан топилгани хабар қилинмоқда.