Тошкентда ниҳоясига етиб бораётган бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида ҳамюртимиз Анастасия Сердюкова шоҳсупага кўтарилди. 

Булавада машқ қилишда 17,850 балл олган Сердюкова бронза медали билан тақдирланди. Биринчи ва иккинчи ўринларни россиялик Маргарита Мамнун ҳамда беларуслик Кастярина Халкина банд этишди. 

Бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубоги. 
Булава 

1. Маргарита Мамун (Россия) – 19,100 
2. Катсярина Халкина (Беларусь) – 17,950 
3. Анастасия Сердюкова (Ўзбекистон) – 17,850