Аргентинанинг “Атлетико Парана” жамоаси ҳимоячиси Кристиан Гомес ўйин пайтида мазаси қочиб майдонга йиқилиб тушди. Бу фожиа 24 май куни “Бока Унидос” билан учрашув пайтида содир бўлди.

Бу воқеа ўйиннинг 32-дақиқасида рўй берди. Шундан сўнг ҳакам ўйинни тўхтатди. “Бу ҳушдан кетиш ёки тўсатдан рўй берган ўлимга ўхшарди”, деб айтди “Атлетико Парана” вакили.

“Майдонда навбатчилик қилган шифокорлар 27 ёшли спортчини шифохонага олиб кетишаётганда йўлда жон берди”, деб айтмоқда жамоа менежери. Дастлабки маълумотларга кўра, футболчи юрак хуружидан вафот этган.