2015 йил 25 май, Тошкент. Алоқа оператори Beeline ташқи Интернет каналининг ўтказиш имкониятини 10%дан зиёдга кўпайтирди.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг техник директори Евгений Ключев шундай деди: “Интернет-канал ҳажмининг сезиларли кенгайиши ва компаниянинг техник имкониятлари ўсиши алоқа сифати, маркетинг таклифлари ва хизматларимиз ишончлилиги, шунингдек инновацияларни жорий қилиш ва Ўзбекистонда интернетизациясини ривожлантириш соҳаларига ижобий таъсир кўрсатади”.

Навбатдаги кенгайишдан сўнг компаниянинг ташқи Интернет канали 3 Гбит/с ташкил этди, ва бу ўсиб бораётган дата-трафикга самарали хизмат кўрсатишга имкон беради.