Бухорода Madad Gasoil Invest компаниясига тегишли 33-газ қуйиш шаҳобчасига қуролли ҳужум уюштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди.

“Инсон ва қонун” газетасининг ёзишича, Акобир Бўриев бошчилигидаги уч кишидан иборат гуруҳ қурол билан, ниқоблар таққанча шохобчага ҳужум қилиб, операторни калтаклаган. Сўнг улар шохобчада топилган пулларни олиб кетган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олинди.