Ушбу мавсумни “Манчестер Юнайтед” сафида ижара асосида ўтказган “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькао Англия премьер-лигасида қолишни истамоқда.

Манкунианликлар 29 ёшли корумбиялик футболчини сотиб олиш фикридан қайтди. Футболчи 26та ўйинда 4та гол уриб, 5та голли узатма амалга оширган.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, Фалькао ўзининг агентига АПЛда, иложи бўлса Лондонда унга бошқа клуб топиб бериш вазифасини топширган. Футболчи бунда маошининг кесилишига ҳам рози бўлмоқда.

Маълумот учун, Фалькао “МЮ”да ҳафтасига 280 минг фунт стерлинг маош олади.

Аввалроқ, “Монако” Челси”га Фалькаони ижарага олишни таклиф қилган эди.