Ишсиз эркак кайф устида камерадошининг машинасини ўғирлаб қочди

Жамият 25 Май 2015 2189

Тошкентнинг Чилонзор туманида маст ҳолда яқин дўстининг машинасини ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 1974 йилда туғилган Усмон Сайдалиев муқаддам тўрт маротаба судланган. У 2006 йилда қамоқхонада тошкентлик Ҳабибулла Шодиев билан танишиб қолган. 2015 йилнинг февралида эса иш қидириб пойтахтга келган ва ўша дўсти билан алоқага чиққан.
Ҳабибулла бир муддат Усмонга иш қидиришган, аммо бундан натижа бўлмаган. Усмон ичкиликка муккасидан кета бошлаган, Ҳабибулланинг эса соғлиғи ёмонлашиб, у билан бирга иш қидирмай қўйган, аммо моддий ёрдам бериб турган.

Бир сафар Усмон дўстининг уйига келиб, уни чақирган. Ҳабибулланинг соғлиғи ёмонлиги боис у қўшни болалардан Усмонга машина калитини бериб, ичидан пул олишини айтган. Машина ичида Ҳабибуллани бироз кутган Усмон ёнидаги ярим шиша ароқни ичиб, “айланиб келиш”га қарор қилган. У маст ҳолда машинани ҳайдаб кетиб, бензин тугаганга қадар шаҳар айланган.

Машина бир жойга келиб ўчиб қолган, Усмон ҳам унинг ичида ўтириб ухлаб қолган. Бундан хабар топган Ҳабибулла ички ишлар ходимларига мурожаат қилган. Улар эрталабга қадар машинани топиб, уни эгасига қайтаришган.
Материалда ёзилишича, милициячилар машинани топганида унинг ичида Усмон ухлаб маст ҳолда ухлаётган эди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44785 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 62073 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34206 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19362 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 74002 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59955 Жамият
Лотереяда фирибгарлик қилган дастурчи 25 йилга қамалди
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1749 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Кўпроқ янгиликлар