Франциянинг Канн шаҳрида 13-24 май кунлари дунёдаги энг нуфузли кинофестиваллардан бири – “Олтин пальма шохи” фестивали 68-чи маротаба бўлиб ўтди. Фестивалнинг асосий танловида 19 та тўлиқ метражли фильм иштирок этди. Умумий ҳисобда фестивалда 600 та фильм намойиш этилди.

Франциялик режиссёр Жак Одиярнинг “Дипан” фильми Канн фестивалининг бош мукофоти билан тақдирланди.

Мукофотни жюри раислари – ака-ука режиссёрлар Жоэл ва Итан Коэнлар топширишди.

Венгриялик режиссёр Ласло Немешнинг “Саул ўғли” муҳимлиги бўйича 2-чи мукофотни – фестивал Гран-присини қўлга киритди.

Жюри мукофоти грек режиссёри Йоргос Лантимоснинг “Лобстер” фильми учун берилди.

Энг яхши режиссура учун мукофотни тайванлик режиссёр Ю Сяосян “Қотил” фильми учун олди.

Икки актриса – Руни Мара (“Керол”) ва Эмманюэль Берко (“Менинг қиролим”) энг яхши актриса мукофотини биргаликда баҳам кўришди. Франциялик актёр Венсан Лендон “Бозор қонуни” фильмидаги бош роли учун энг яхши актёр деб топилди.

Энг яхши сценарийнавис мукофотини Мишель Франко “Йилнома” фильми сценарийси учун олди.

Али Дагернинг “Тўлқин-98” фильми энг яхши қиса метражли фильм деб топилди.

Сезар Аугусто Асеведа “Ер ва соя” фильми билан энг яхши дебют учун “Олтин камера” мукофотини қўлга киритди.

Халқаро кинотанқидчилар уюшмаси жюриси мукофотини венгриялик режиссёр Ласло Немешнинг “Саул ўғли” фильми олди.