Польшанинг амалдаги президенти Бронислав Коморовский мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи босқичида мағлубиятга учраганини тан олди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Бундан ташқари, у ғалабани қўлга киритган рақиби Анжей Дудани табриклади.

“Дўстлар, қўлимдан келмади. Сайловчилар шундай қарорга келди. Демократия бу фақат натижаларни тан олишгина эмас, балки натижаларни ҳурмат ҳам қилишдир. Анжей Дудани табриклайман. Уни бу натижа билан табриклайман ва омадли президентликни тилаб қоламан”, – деди сиёсатчи.
Айни пайтда Дуда 53 фоиз овоз олгани айтилмоқда.
Илгарироқ Польша бош вазири Ева Копач янги президент билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган эди.