"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фрэнк Лэмпард АПЛдаги сўнгги учрашувида гол уришга муваффақ бўлди. Премьер лиганинг 38-тури доирасида "Шаҳарликлар" ўз майдонида "Саутгемптон"ни қабул қилди. Учрашув 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди. Ушбу ўйинда Лэмпард жамоа сардори сифатида майдонга тушди. 

Лэмпард ўйиннинг 31-дақиқасида ҳисобни очган бўлса, 88-дақиқада Агуэро орадаги фарқни 2та етказди.

Умумий ҳисобда Лэмпард АПЛда 609та учрашув ўтказиб, унда 177та гол уришга муваффақ бўлган. 

Маълумот учун, ўзининг асосий фаолиятини "Челси"да ўтказган Фрэнк Лэмпард 2014 йилда "Нью-Йорк Сити" клубига ўтган ҳамда шу йилдан бошлаб "Манчестер Сити"га ижарага берилган эди. "Саутгемптон"га қарши кечган АПЛнинг охирги туридан сўнг, Лэмпард "Нью-Йорк Сити" таркибига бориб қўшилади.