Марокашнинг Работ шаҳрида дзюдо бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи мусобақа ўз якунига етди. 4 нафар дзюдочи билан қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та бронза медали ва 1 та бешинчи ўринни қўлга киритиб, умумий ҳисобда кучли йигирматаликдан жой олди. 

Мусобақада дзюдо ватани вакилларига тенг келиб бўлмади. Японияликлар 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан умумий ҳисобда етакчилик қилишди. 2 та олтин ва 1 тадан кумуш ва бронза медалларига эга бўлган руслар иккинчи ва 2 та олтин, 2 та бронза медалларини қўлга киритган мўғилистонлик спортчилар кучли учликни якунлаб беришди.