Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Wynn Resorts компанияси раҳбари Стивен Уинни қабул қилди. Бу ҳақда Оқ Ўрда матбуот хизматига таянган ҳолда Tengrinews.kz сайти хабар бермоқда.
Хабарномада келтирилишича, учрашув чоғида Қозоғистонда меҳмонхона бизнеси ва туризмни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Бундан ташқари, инвестицион фаолият доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Стивен Уинн ўйин бизнеси орқасидан шуҳрат топган магнат, Лас-Вегасда фаолият юритадиган миллиардердир.