Москванинг “Спартак” клуби эгаси Леонид Федун клубда президент лавозимини жорий этмоқчи. Олег Романцев бу лавозимга асосий номзод ҳисобланмоқда. Бу ҳақда бир нечта манба маълум қилган.

Манбалардан бирининг айтишича, аввалгидек клуб директорлари кенгаши бош бошқарувчи орган бўлиб қолади. Романцевнинг ушбу лавозимга тайинлаши бўйича якуний қарор июнь бошида клубнинг директорлари кенгаши мажлисида қабул қилинади.

Ҳозирда 61 ёшли Олег Романцев жорий йилнинг февраль ойида ташкил этилган “Спартак”нинг васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.

21 майда “Спартак” директорлари кенгаши раиси Леонид Федун клуб бошқарувидан кетишини, бироқ жамоани молиялаштиришда давом этишини маълум қилди.

Маълумот учун, Олег Романцев 1989-1995 ва 1997-2003 йиллар давомида “Спартак” бош мураббийи бўлган. Унинг мураббийлиги остида “қизил-оқлар” бир мартадан Собиқ иттифоқ чемпионати ва Кубогини, 8 карра Россия чемпиони унвонини ва 3 марта Россия Кубогини қўлга киритган. 1990-йилларнинг ўрталаридан 2002 йилгача Романцев жамоа президенти лавозимини эгаллаган ҳамда жамоанинг асосий акциядори ҳисобланган.