Ўзбекистон “ЛУКОйл”нинг Ўзбекистондаги заводи инфраструктурасига 200 млн доллар ажратади

Иқтисодиёт 25 Май 2015 3098

Ўзбекистон ҳукумати Бухоро вилоятидаги Қандим нефтни қайта ишлаш заводи ташқи инфраструктурасини яхшилашга 200 млн доллар ажратади. РИА Новости агентлигининг хабар беришича, завод “ЛУКОйл” компанияси томонидан қурилмоқда. Бу ҳақда ҳукумат қарори жамоатчиликка эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, “Ўзбекэнерго” давлат акциядорлик компанияси 2017 йилнинг 1 июлига қадар ташқи электр таъминоти объектларини, шу жумладан электр узатиш тармоқларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ишларини ўтказиши керак. “Ўзбекистон темир йўллари” эса ўз навбатида 2015 октябрига қадар Қандим заводига келадиган темир йўл инфраструктурасини яратиши талаб этилади.

2015 йилда “ЛУКОйл” Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering компанияси бошчилигидаги пудратчилар консорциуми билан биргаликда Қандим заводини қуриш бўйича шартнома имзолаган эди. Шартнома қиймати 2.66 млрд долларга баҳоланмоқда. Заводнинг биринчи навбати 2018 йилда истеъмолга киритилиши айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар