Шинжон мухтор вилоятидаги Урумчи шаҳрида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати вакиллари билан махфий музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, музокаралар Покистон разведкаси томонидан ташкил этилган.
Учрашув 19-20 май кунлари бўлиб ўтган. Унда Хитой вакиллари ҳам иштирок этган.