Польша Марказий сайлов қўмитаси мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи турида мухолиф “Ҳуқуқ ва адолат” партияси номзоди Анжей Дуданинг етакчилик қилаётганини тасдиқлади. Бу ҳақда қўмита маълумотларига таянган РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
Бошланғич маълумотларга қараганда, 51 сайлов округидан 20тасида бюллетенлар ишлаб чиқилган. Уларга кўра, Дуда 55.9, Коморовский 44.71 фоиз овоз тўплаган.
Президент сайловларида 52.56 фоиз сайловчи иштирок этди.