Қирғизистонда хусусий болалар боғчалари ва кардиомарказлар бир қатор солиқлардан озод қилинди

Жамият 25 Май 2015 612

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев хусусий болалар боғчалари ва кардиомарказларни бир қатор солиқлардан озод қилиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Бу ҳақда Қирғизистон телеграф агентлиги хабар бермоқда.
Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга мувофиқ бундай муассасалар уч турдаги солиқлардан озод қилинади: савдо солиғи, даромад солиғи ва қўшимча қиймат солиғи.
Қонундан кўзда тутилган асосий мақсад болалар боғчаларига ва кардиология марказларига эга тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш эканлиги айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар