25 май куни оқшомида "Реал" президенти Флорентино Перес Карло Анчелотти билан учрашув ўтказади. Бу учрашувда мураббийнинг жамоада қолиши ёки қолмаслиги аниқлаштирилади.

Учрашувдан кейин матбуот анжумани ўтказилади ва якуний қарор эълон қилинади. Айни вақтда кўпчилик Карло Анчелоттининг истеъфоси эълон қилинишини кутмоқда.

Қайд этиш жоизки, жамоанинг аксар футболчилари италиялик мутахассиснинг кетмаслигини хоҳламоқда. Хусусан, мадридликларнинг асосий юлдузи Криштиану Роналду ижтимоий тармоқлар орқали кейинги мавсумда ҳам Анчелотти билан ишлашни хоҳлашини ёзган.