Европа Россиянинг “Армата” танкига тенг келадиган қуролни фақат 15 йилдан кейин ярата олади. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин “Якшанба оқшоми” теледастури эфиридаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
“Французлар ва немислар “Армата”га тенг келадиган танкни фақат 2030 йилда ярата олишларини айтдилар, бу эса 15 йилдан кейин бўлади”, – деб таъкидлади сиёсатчи.