Россия Федерал миграция хизмати (ФМХ) охирги бир ярим йил давомида Россиядан бошпана сўраб мурожаат қилганлар миқдори кескин даражада ўсганини қайд этди. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар берган.

"2014-2015 йилларда Россия ФМХдан бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони қарийб 100 баравар ошган", деб маълум қилган бошқарманинг фуқаролик масалалари бўйича бўлими раҳбари Валентин Казаков.

У бу ўсиш айнан қайси мамлакат фуқаролари ҳисобига қайд этилганига аниқлик киритмаган.