Россияда амалдаги “Реклама тўғрисида”ги қонунга ўзгартишлар киритилди. ТАСС агентлигининг хабар беришича, янги тартибларга кўра, телевизион кўрсатувлар ва радиоэшиттиришларда қўйиладиган рекламалар ва анонсларнинг овоз баландлиги чекланади.
Қонун реклама лавҳаларининг баландлигини 1.5 децибел қилиб белгилаб қўйди. Реклама ва анонслар бошқа телевизион материаллардан баландроқ овозда узатилмаслиги керак. Буни текширувчи махсус лаборатория ишга туширилиши айтилмоқда.