Тошкентнинг Юнусобод туманида дугоналарнинг ўтириши тўполон билан якунланди. Натижада ўтиришда иштирок этган қизлардан бири шифохонага ётқизилди, иккитаси қамоққа олинди.

Туман ИИБ тергов бўлими катта терговчиси Нодирбек Файзиевнинг маълум қилишича, 1997 йили туғилган Назокат Собитова 1990 йили туғилган Анора Убайдуллаева билан Юнусободнинг 11-даҳасида истиқомат қилиб келган. Бир куни уларнинг уйига Салима Машарипова ва Мунира Манноповалар мемҳонга келган. Собитовадан бошқа Қизлар спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст бўлиб қолган.

Салима ва Анора дастлаб ўзаро жанжаллашиб қолиб, сўнг Назокатга ҳужум қила бошлаган. Шу боис Мунира ёш қизни ўз уйига олиб кетган.
Аммо ярим кечаси икки дугона Муниранинг уйига бориб, Назокатни калтаклай кетган. Уч дугона Назокатни ўз уйига олиб бориб, эрталабгача дўппослаган. Салима Назокатнинг бурнини синдирган.

Салима ва Мунира ўз уйларига кетган, Анора эса ухлаб қолган. Эрталаб туриб, Назокатнинг қонга беланиб ётганини кўриб, қилган ишларидан қўрқиб кетган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиб, шифохонага олиб кетган.
ИИБ ходимлари Салима Машарипова ва Анора Убайдуллаевани қўлга олиб, уларни жазога тортган.