Франциялик актёр Жерар Депардьё “Марсель” номли янги сериалда бош ролни ижро этиши мумкин. Variety нашрининг ёзишича, ушбу картина машҳур “Қартали уй” сериалининг французча муқобили бўлади.
Лойиҳа Netflix компаниясига тегишли. 8 қисмли телесериал 25 йилдан буён шаҳарни бошқариб келаётган ҳоким Роберт Таронинг ёш сиёсатчи билан сайловлардаги рақобати ҳақида ҳикоя қилади.