Яқинда вафот этган блюз мусиқачиси Би Би Кингнинг икки қизи – Карен Уильямс ва Патти Кинг отасининг менежери ва ёрдамчисини уни заҳарлаганликда айблашмоқда.

“Блюз қироли” қизларининг фикрича, уларнинг отасини Лаверн Тони ва ёрдамчиси Майрон Жонсон ўлдирган. Полиция мусиқачининг ўлими тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда. Би Би Кингнинг мумиёланган жасади ўликхонага батафсил текширувдан ўтказиш учун қайтарилди. Текширув натижалари 8 ҳафта давомида тайёр бўлади.

Аввалроқ 14 май куни ўзининг Лас-Вегасдаги уйида, қанд диабетининг зўрайиши оқибатида блюз гитарачиси Би Би Кинг 89 ёшида вафот этгани маълум қилинганди. Мусиқачи 30 майда ўзининг она шаҳри Индианолда дафн қилиниши керак эди.

Би Би Кинг энг машҳур блюз ижрочиларидан бири ҳисобланади. Унинг ҳисобида 50дан кўпроқ альбом ва 15та “Грэмми” мукофоти бор.