“Келес” темир йўл божхона постида ноқонуний косметик воситалар ушлаб қолинди

Жамият 26 Май 2015 1673

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан йирик миқдордаги косметик воситалар, парфюмерия маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

Жумладан, “Келес” темир йўл божхона пости ходимлари “Москва-Тошкент” йўналишидаги юк поезди орқали фуқаро А.Юлчиев (мақоладаги барча исм-шарифлар ўзгартирилган) томонидан умумий қиймати 41,5 млн. сўмлик турли товар-моддий бойликларни, шу жумладан 1223 дона парфюмерия ва косметика маҳсулотларини яширин равишда олиб кирилишининг олдини олишди.

Олинган тезкор маълумотлар асосида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда фуқаролар М.Асадов ва А.Турдиевлар бошқарувидаги “Дамас” ва “Кобальт” автомашиналари тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашиналарда ҳорижда ишлаб чиқарилган 8 турдаги салкам 2,5 минг дона косметика ва парфюмерия маҳсулотлари ноқонуний равишда олиб кетилаётганилиги фош этилди. Юк эгалари қиймати 35 млн. сўмлик ушбу товарларнинг сифати ва божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олишмади.

Шунингдек, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комлпекси ходимлари томонидан “Сеул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган наманганлик Ш.Самандаровнинг қинғир қилмишларига нуқта қўйилди. Қарангки, бу шахс юклари орасига 159 дона косметика воситаларини яширган ҳолда республикамиз ҳудудига олиб киришни кўзлаган экан.

Бундан ташқари, Москвадан учиб келган қашқадарёлик А.Комилов 130 дона, сурхондарёлик Н.Лутфуллаева эса 66 дона косметика ва парфюмерия воситаларини божхона баённомасида ва оғзаки сўровлар пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.  

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Яна бир ҳолатда эса пойтахт божхоначилари томонидан ҳуқуқни мухофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ноқонуний равишда сақланаётган парфюмерия маҳсулотларининг яширин “омбор”ини фош қилишди. Учтепа туманида истиқомат қилувчи фуқаро У.Раззоқованинг хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, бу ерда фуқаро О.Юлдашевга тегишли 27 млн. сўмдан ортиқ қийматдаги 17 турдаги 961 дона ҳорижда ишлаб чиқарилган парфюмерия воситалари ноқонуний равишда сақланаётганлиги маълум бўлди. Суриштирувлар чоғида юк эгаси О.Юлдашев ушбу товарларга тегишли  биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим эта олмади.

Мазкур ҳолат бўйича суд қарори билан ҳуқуқбузарга нисбатан тегишли жазо қўлланилиб, далилий ашё сифатида олиб қўйилган товарлар давлат эгалигига ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, парфюмерия ва косметика воситалари Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 13 майдаги 127-сонли қарорига мувофиқ давлат тилида маркаланиши шарт бўлган истеъмол товарлари рўйхатига киритилган.

Шунингдек, бу турдаги товарлар Вазирлар Маҳкамасининг «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон Қарорига биноан, мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари рўйхатига ҳам киритилган.

Шу ўринда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан 120-76-76 ва 120-86-30 ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлигини эслатади. Мурожаатлар анонимлиги кафолатланади.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси

ва “Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизматлари

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20600 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23806 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12220 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13204 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42591 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53588 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48069 Lifestyle
«Ижтимоий фикр»: Аксари ўзбекистонликлар «тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» дейишмоқда
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 597 Жаҳон
Бектемир туманида  маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
17:58 501 Жамият
Кўпроқ янгиликлар