Аҳмад Қодиров номли жамғарма Хитойдаги рус қабристонини тиклашга ёрдам беради

Жаҳон 26 Май 2015 1497

Россия қаҳрамони Аҳмад Қодиров номли минтақавий жамғарма Хитойнинг Ляонин вилоятидаги Далян шаҳрида жойлашган Цинюньцзе рус қабристонини тиклашга молиявий кўмак кўрсатади. Бу ҳақда ХХРда истиқомат қилувчи рус диаспорасининг 9-конференцияси чоғида Даляндаги бирлашма раҳбари Алексей Андрюнин баёнот берди.

“Даляннинг марказий Цинюньцзе кўчасида жойлашган рус қабристони таъмирталаб бўлиб қолган. Биз у ерда тез-тез ҳашар ўтказиб турамиз, лекин кучларимиз камлик қилмоқда. Қабристонни ва у ердаги ибодатхонани тиклаш учун моддий ёрдамга муҳтожмиз. Бизнинг бирлашмамиз бир неча йилдан буён ҳомий қидириш билан банд, яқинда Россия қаҳрамони Аҳмад Қодиров номли минтақавий жамғармадан ижобий жавоб олдик. Улар барча таъмир ишларини молиялаштиришга ваъда берди”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.

Даляндаги рус фуқаролик қабристонида рус-япон уруши йилларида (1904-1905) рус аскарлари ҳам кўмилган. Шу боис у қисман ҳарбий қабристон ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, 1945 йилларда у ерда совет аскарлари кўмилган.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар