"Реал" президенти Флорентино Перес 25 май куни кечаси жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти билан учрашди.

Учрашув чоғида президент италиялик ушбу мутахассисга кейинги мавсумда унинг "Реал"да ишламаслигини маълум қилган.

Яқин соатлар ичида Анчелоттининг ишдан бўшатилгани ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиш жоизки, Анчелотти 2014-2015 йиллар мавсумида "қироллик кубоги" билан ҳеч қандай совринни юта олмади. Айни вақтда унинг ўрнига Юрген Клопп олиб келиниши ҳақидаги хабарлар мавжуд.