23-24 май кунлари АҚШнинг Техас ва Оклахома штатларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари рўй бериб, жиддий талофатларга сабаб бўлди.
Ҳодиса оқибатида бир қанча кўприклар, йўллар ва уйлар жиддий шикастланган ҳамда камида 3 киши ҳалок бўлган.


Қурбонлар орасида ўт ўчириш хизмати ходими капитан Жейсон Фарли ҳам бор. У фалокат вақтида 5 ёшли қизчанинг туғилган куни нишонланаётган уйдан ҳаммани олиб чиққан, лекин ўзи чўкиб кетган.


Сув тошқинлари туфайли Оклахома транспорт департаменти ўнлаб йўлларни ёпиб қўйган. Техасда кучли ёмғирлар натижасида Бланко дарёси қирғоқларидан тошган ҳамда Уимберли шаҳридаги 400 уй вайрон бўлган. Техас ва Оклахома ҳудудида 2 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган, Иллинойс, Айова, Канзас ҳамда Миссури штатлари аҳолиси эҳтимолий тошқинлар ҳамда торнадо ҳақида огоҳлантирилган.
Жойлардан суратлар ва видеолавҳалар ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган.