"Атлетико" ўзининг асосий футболчиси Антуан Гризманн бўйича келаётган ҳар қандай таклифни рад этмоқда.

Айни вақтда франциялик бу футболчи жамоанинг "сақлаб қолиш зарур бўлган футболчилар" рўйхатида асосий ўринни эгаллаб турибди. Бундай футболчилар сирасига Ян Облак, Диего Годин, Хименес ва Коке каби футболчилар ҳам киритилган.

Гризманн "Челси" ва "Бавария" жамоаларининг қизиқиш доирасида турибди. Гвардиола унинг ўйинини кузатиш учун ЕЧЛ доирасидаги "Байер" ҳамда "Атлетико" ўйинига ташриф буюрганди.

Ҳужумчининг трансфер баҳоси 65 млн евро қилиб белгиланган.

Маълумот учун, Гризманн якунига етган мавсумда 22та гол урди ва "Барселона" ҳужумчиси Неймар билан бир хил кўрсаткич қайд этди.