Мельбурн шаҳрида оқ чумчуқ қайд қилинди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай чумчуқнинг дунёга келиши эҳтимоли миллиондан бирга тенгдир.
The Sidney Morning Herald нашрининг ёзишича, қушчани ҳаваскор кузатувчи Боб Уинтерс суратга олишга муваффақ бўлган.
Аниқланишича, чумчуқ саккиз ойлик. У ранги туфайли инидан қувилиши ва йиртқичларга ем бўлиши мумкин эди, аммо у тирик қолган.
Экспертларнинг таъкидлашича, чумчуқ ранги туфайли жуфтини топишга қийналади, шу боис ундан оқ чумчуқлар тарқалиши эҳтимоли жуда кам.