Beeline Club ва Choco Lounge Bar Facebook тармоғида янги танлов эълон қилдилар

Иқтисодиёт 26 Май 2015 1052

2015 йил 26 май, Тошкент. Алоқа оператори Beeline Choco Lounge Bar ресторани билан ҳамкорликда Beeline Club саҳифасининг фойдаланувчилари учун танлов эълон қилади. Ғолиб мазкур жойда бўлиб ўтадиган тушликга икки кишилик ваучерни қўлга киритади.

Танловда иштирок этиш учун Beeline Club саҳифасига аъзо бўлиш (“Like” босиш), танлов ҳақидаги янгиликга “Like” қўйиш, ўз саҳифасида “share” тугмаси орқали чоп қилиш ва пост остида шарҳ тарзида “Choco Lounge Bar‘дан икки кишилик тушликни ютиб олишни истайман!” деб ёзиш лозим.

Танлов 2015 йилнинг 26 май кунидан 4 июн кунига қадар (шу кун ҳам киради) ўтказилади. Ғолиб тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади. Натижаларнинг скриншоти https://www.facebook.com/beelineclub саҳифасида 5 июн куни чоп этилади.

Facebook‘даги Beeline Club саҳифаси Beeline компаниясининг шу номли йирик лойиҳасига бағишланган бўлиб, унинг доирасида ҳар бир абонент йиғилган балларини имтиёзлар картасига алмаштириши мумкин. Бунинг учун Beeline хизматларидан фойдаланиш эвазига балларни тўплашга имконият берадиган махсус бепул хизматни ёқишнинг ўзи кифоя. 1500 балл эвазига Gold картаси, 3000 балл эвазига эса Platinum картасини қўлга киритиш мумкин.

Beeline‘нинг Beeline Club‘га аъзо бўлган абонентлари Андижон, Бухоро, Жиззах, Қарши, Қўқон, Навоий, Наманган, Нукус, Самарканд, Тошкент, Термиз ва Фарғона шаҳарларидаги юзлаб ресторан ва савдо нуқталаридан имтиёзли фойдаланишлари мумкин.

Батафсил маълумот www.facebook.com/beelineclub саҳифасида.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар