Айни вақтда "Ростов" жамоасини бошқараётган Қурбон Бердиев "Спартак" жамоасига янги бош мураббий сифатида тайинланиши мумкин. Бу ҳақда "Советский спорт" нашри хабар берган.

Нашрнинг маълум қилишича, 62 ёшли мураббий ўз ёрдамчилари Виталий Кафанов ҳамда Якуб Уразсахатов билан биргаликда Москва шаҳрига келган.

Ўз навбатида бундан олдин Россия ёшлар терма жамоасини бошқарган Николай Писарев Қурбон Бердиевнинг ўрнига "Ростов"га келиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда "Спартак" жамоасида бош мураббий сидфатида ишлаган Мурат Яқин жамоани еврокубокларга олиб чиқа олмади ва айни дамда унинг кейинги мавсумда жамоада қолмаслиги деярли ойдинлашган.