Буюк Британияда мамлакатнинг энг кичик кучуги аниқланди

Жамият 26 Май 2015 1514

Мопс зотига мансуб Пип лақабли кучук Буюк Британиядаги энг кичик кучук сифатида қайд қилинди. Бу ҳақда The telegraph нашрида ёзилган.
Пип айни вақтда 4 ойлик бўлиб, унинг вазни 600 грамм, бўйи эса 10 сантиметрни ташкил этади.
Кучукчанинг эгаси 54 ёшли Жоанн Эстли ҳисобланади. 2014 йилда у мопс зотига мансуб итни боқиб олган эди ва бу ит 4 ой олдин бекасига 4та кучукбола туғиб берган.
Ўша кучукболалардан бири бўлган Пип бошқаларидан фарқли равишда ўсмай қолган. Айни вақтда у бошқа кучукболалардан икки баробар кичик бўлиб қолмоқда. Эстли хоним уни кичик сумкасига солиб юради.
Қайд қилинишича, Пипнинг яшаб қолиши учун унга доимий равишда махсус ичимлик бериб туриш талаб қилинади.

Кўпроқ янгиликлар