26 май куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Чимкент шаҳрида қурилган янги масжиднинг очилиш маросими ўтказилди. 3000 кишини сиғдира оладиган ушбу масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номлари билан аталган.

Масжид Жанубий Қозоғистон муфтияти ва тадбиркор Раҳимжон Йўлдошев томонидан барпо қилинган.

Масжиднинг қурилиши ва безак ишларида миллий архитектура анъаналарига риоя қилинган бўлиб, масжиднинг ички томонига оч феруза ва зумрад рангларда жило берилган.